Адолат ҳимоячилари тадбиркорлар ҳузурида
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси мутасаддилари туманларда бўлиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.
Учрашувларда кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртага ташлаётган масалалар эшитилиб, уларни биргаликда ечиш йўллари изланяпти.


Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари А.Розиқовнинг Шеробод ва Бойсун туманлари хусусий бизнес вакиллари билан учрашувида 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектининг мурожаати тингланди. 20 нафар тадбиркорга интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товар белгиларини рўйхатдан ўтказишнинг афзалликлари ва талабнома топшириш тартиби ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берилди. 15 дан ортиқ фуқарога сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилиб, уларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.


Муддат талаб этадиган мурожаатларга тегишли вақт белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири