Адлиянинг бепул ҳуқуқий курслари давом этмоқда
Ҳар бир идора ва ташкилот ходими ўз ҳуқуқ ва бурчлари акс этган қонунчиликдан хабардор бўлиши зарур. Бу унинг самарали фаолият юритишига, муҳими манфаатлари муҳофазасида муҳим ўрин тутади.
Ҳар бир идора ва ташкилот ходими ўз ҳуқуқ ва бурчлари акс этган қонунчиликдан хабардор бўлиши зарур. Бу унинг самарали фаолият юритишига, муҳими манфаатлари муҳофазасида муҳим ўрин тутади.
Адлия вазирлиги ходимлари шу мақсадда идора ва ташкилотларда бўлиб, Конституция, меҳнат қонунчилиги, мурожаатлар, коррупцияга қарши курашишга оид нормаларни тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари Мудофаа, Мактабгача таълим, Инвестициялар ва ташқи савдо, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Инновацион ривожланиш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Давлат статистика ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмиталарида ўтказилди.
Навбатдаги тадбир Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари учун ташкил этилди. Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ва Юристлар малакасини ошириш марказининг малакали ходимлари ўқув машғулоти давомида ҳуқуқий маълумотлар бериш билан бирга ходимларнинг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ҳам ўрганди. Уларни қизиқтирган кўплаб саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.