Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади
Давлатимиз раҳбарининг “Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.
Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Агентликнинг тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги асосий вазифалари аниқлаштирилди. Унга кўра, агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилади ва тартибга солади.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Тўловга қобилиятсизлик жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади, ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар соддалаштирилади.
Н.Абдураимова,
ЎзА