Адлия тизими ходимлари рағбатлантирилди
Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида Адлия органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси, ФҲДЁ ва нотариал идоралари вакиллари, адвокатлар палатаси ходимлари иштирок этди.

Байрам тадбирида Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Камолов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча тизимлардаги сингари адлия соҳасида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётганини таъкидлаб, ўтган йиллар давомида адлия ходимлари томонидан соҳада бир қатор ютуқларга эришилгани, қонун ижодкорлиги йўналишида амалга оширилган ишлар, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳамда соҳалардаги қўлга киритилган натижалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
Соҳада эришган ютуқлари учун бир гуруҳ адлия ходимларига Адлия вазирлигининг 30 йиллиги эсдалик кўкрак нишони топширилди.


А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат) ЎзА