Адабиёт яшаса, миллат яшайди
Бухоро вилояти прокуратураси ташаббуси билан шаҳардаги 123-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Адабиёт яшаса, миллат яшайди” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида мактаб-интернат тарбияланувчилари тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Вилоят прокуратураси ташаббуси билан мактаб-интернатга замонавий аудиометрия аппарати, 3 дона эшитиш мосламалари ва 200 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётига доир бадиий китоблар топширилди.

Вилоят прокуратураси амалий ёрдами билан муассасанинг 8 нафар фан ўқитувчилари вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида малака оширилиб, тегишли сертификатлар берилиши таъминланди.

Маълумот учун, мазкур мактаб-интернатда жами 200 нафар, шундан 96 нафар кар ва 104 нафар заиф эшитувчи ўқувчиларга 67 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда.
Зариф Комилов, ЎзА