Адабиётда таниш-билишчилик кетмайди...
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ташкил этилган «Маҳорат дарси»нинг галдаги меҳмони Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим бўлди.

Унда шоир “Онажоним — шеърият” тўгараги аъзоларига, ҳаваскор ижодкорларга, талаба-ёшларга ўз тажрибасидаги маҳорат сирларини улашди.
Юзма-юз мулоқотнинг яқинлиги, адабиёт оламидаги қизиқарли воқеалар гурунги, шеърлар жаранги йиғилганларни икки соатдан ортиқ вақт давомида зериктирмади.
- Адабиёт битта, лекин унинг йўналишлари кўп. Ёшликда ҳамма шеър ёзиши мумкин, - деди Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим. - Лекин истеъдод қанча тез эгалланса шунча яхши. Яна бир гап борки, бу англаш жараёни. Ўзини англамаган шоир ҳеч қачон шоир бўла олмайди. Шу билан бирга мутолаани кучайтириш керак. Ижодкор китоб ўқимас экан у шеъриятда ҳам, прозада ҳам ҳеч қандай етук асар ярата олмайди. Шеърият – бу тасвир. Ҳаётдаги кўринган нарсани шеърга киргиза билиш ҳам ниҳоятда катта маҳоратни талаб қилади. Ҳозирги айрим ёш ижодкорлар шеърларини газета-журналларда чиқаришга шошилади. Аслида биринчи ижод намуналарини эълон қилишга эҳтиёт бўлиш керак. Шеърият дунёсида узоқ манзилларга боришни ўйлаш лозим, деб ўйлайман. Адабиётда таниш-билишчилик кетмайди. Шеърият мукаммал мисраларни, юксак дидни талаб қилади.
- Ҳозирги адабиёт даврдан илгарилаш у ёқда турсин, айни даврни ҳам акс эттиролмай қолди. Сиз бунга нима дейсиз?
- Бу саволга жавоб беришга кўп ҳам тайёр эмасман, - деди шоир Усмон Азим. - Бунинг учун ўзбек адабиётини тўлиқ билишим керак. Кейинги пайтларда кўплаб асарларни ўқий олмаяпман. Хуршид Дўстмуҳаммад, Алишер Мирзаевни, Нодира Содиқоваларнинг асарларини ўқиб, жуда хурсанд бўлдим. Бунақанги тоза ёзадиган ижодкорларни кейинги пайтда кўрмадим. Сўзлари шунақанги жойига қўйиб ёзилганки, уларнинг ўзига хос оҳанги бор, кўзга кўринмайдиган нарсаларни маҳорат билан тасвирлаганки, қойил қолдим. Ниҳоятда ҳаяжонландим.
Ёшлар устозга адабиёт борасида саволлар берди, фикрлар алмашди. Ўз ўрнида Усмон Азим қатор шеърларидан ўқиб бериб, ихлосмандларни хушнуд қилди. Маҳорат сабоғи сўнггида шоир яқин кунларда ёшлар иштирокида шеърият кечаси ташкил қилиш таклифини берди.
Демак, шеърлар жаранг сочувчи яна бир гўзал учрашувни кутиб қоламиз.

Зулайҳо АҲМАДЖОНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати мутахассиси