Абдурахманова Саида Сабидовнанинг кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Фенилацетилен ва айрим альдегидлар асосида ацетилен спиртлари каталитик синтези технологияси” мавзусида
Абдурахманова Саида Сабидовнанинг 02.00.03-Органик кимё ихтисослиги бўйича “Фенилацетилен ва айрим альдегидлар асосида ацетилен спиртлари каталитик синтези технологияси” мавзусидаги кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.09.2020.К.82.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил 24 декабрь куни соат 1400 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100700, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, А.Темур кўчаси, 104 уй.
Тел.: (+998) 70-716-68-05; факс: (+998) 70-716-68-11;
e-mail: tvchdpi_k.kengash@umail.uz.
***
Эслатма: ЎзА расмий сайтида эълон қилинадиган диссертациялар ҳимояси тўғрисидаги эълонлардан тушадиган маблағлар Агентликни ривожлантириш жамғармасига туширилади. Айни пайтда ҳар битта эълон учун белгиланган тўлов — 162.000 сўм.