Абдумалик Халоков - ХХ Осиё ўйинлари ғолиби
ХХ Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳслари ўтказилмоқда.
Бокс беллашувларининг 60 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Абдумалик Халоков сўнгги ҳал қилувчи финал жангида Жанг Донгван (Жанубий Корея) устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистон делегациясига 18- олтин медални келтирди.
Дарвоқе, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Эрназар Сарсенбаев (-100 кг) Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 18 та олтин, 21 та кумуш ва 22 та бронза, жами 61 тага етди.
Бироздан сўнг, +90 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Айбек Оралбай билан финал босқичида жанг қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА