Аҳоли мурожаатлари қисқа муддатда ҳал этилмоқда
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролардан келиб тушган 845 та мурожаатнинг 57,1 фоизи тез фурсатда қаноатлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилиш жараёнлари тизимли равишда ташкил этилган бўлиб, мурожаатлар бўйича аҳоли муаммоларини қисқа муддатда ҳал этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, Халқ қабулхонаси томонидан туман сектор раҳбарлари иштирокида ҳудудларда сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш, қабуллар жараёнида келиб тушган мурожаатларни туман Халқ қабулхонаси мурожаатлар дастурий тизимига киритилиши ҳамда уларни ҳал қилиш учун мутасадди идора ва ташкилотларга йўналтирилиши йўлга қўйилган. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролардан келиб тушган 845 та мурожаатнинг 57,1 фоизи тез фурсатда қаноатлантирилди.
