Ақлли шифохона ёки шаҳар қандай бўлади?
Қурилиш вазирлигида Франциянинг “Bouygues Construction group” экспертлари иштирокида ушбу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.
Қурилиш вазирлигида Франциянинг “Bouygues Construction group” экспертлари иштирокида ушбу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.
Қайд этиш керакки, “Bouygues Construction group” 90 ортиқ мамлакатда фаолият юритади ва қарийб 184 минг нафар ишчи ходимга эга. Бундан бир неча йил аввал Париж шаҳрида қад ростлаган ва ҳозирда барча суд муассасаларини бир жойда жамлаган замонавий бинони ҳам мазкур компания вакиллари бунёд этган.
Учрашувда Сингапурдаги Осиё ўйинларини ўтказиш учун мўлжалланган йирик спорт “хаб”, Ашхабоддаги Туркманистон Президенти қабуллар саройи ва “Юлдуз” меҳмонхонаси ҳам айнан ақлли бино концепцияси асосида бунёд этилгани таъкидлаб ўтилди.
Маълум бўлишича, ақлли бинода хона ҳарорати, ёруғлик манбайи, энергия таъминоти каби барчаси электрон тарзда бир пайтнинг ўзида кузатиб борилар ва бошқарилар экан. Ақлли шифохона эса ҳар бир бемор ташрифи, унинг қайси мутахассисга мурожаат қилишидан тортиб, бино бўйлаб ҳаракатланиш харитаси ва ҳаттоки бинони тарк этгандан сўнг ҳам унинг муолажалар жадвали ҳам айнан электрон тизим орқали ишлаб чиқилади.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади? Бундай ақлли биноларнинг таннархи бизга қай даражада мос? Франциялик экспертларнинг фикрига кўра, мўътадил иқлим шароитига эга бўлган мамлакатда бундай замонавий бинолар ўртача саккиз йилда ўзини оқлайди. Ақлли шаҳар концепциясида эса шаҳарнинг ёруғлик таъминотидан тортиб, кўчалардаги светафорларгача бўлган барча жиҳатлар қамраб олинади.
Шунингдек, франциялик экспертлар Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри мутасаддилари билан учрашиб, уларга ақлли шаҳар концепция бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.