79 минг 238 нафар фуқаро карантин муддатини ўтамоқда
Биз пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт.
Биз пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Бу мураккаб синов биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан бирлашишимиз ва жипсликда иш кўришимизни талаб этаяпти.
Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг маълум қилишича, Республика бўйича жорий этилган 14 кунлик карантин режимида жами 79 238 нафар фуқаро сақланмоқда. Уларнинг сони стационар шароитда – 21 738 нафар (198 та объектда), уй шароитида – 57 500 нафар (хонадонлар сони – 14128та) ни ташкил қилади.
Карантинга олинган 198 та стационар объектнинг қўриқловига Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Миллий гвардия шахсий таркибидан жами 1 862 нафар, 14 128 та уй хонадонларига эса 5 880 нафар ходим жалб қилинган.
4 807 нафар Миллий гвардия шахсий таркиби ҳар куни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларда иштирок этмоқда.
Маълумот учун: жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари билан ҳамкорликда бириктирилган ҳудуддаги вазиятнинг таҳлилини олиб бориш аниқ маълумотлар асосида, Республика махсус комиссияси билан келишилган ҳолда, карантин қоидаларини зарур бўлган жойларда кучайтириш ва мумкин бўлган жойларда юмшатиш чораларини кўришга қаратилган ишлар белгилаб олинган.