7 апрель – Бутунжахон саломатлик куни
Бугун, 7 апрель дунё аҳли томонидан Бутунжахон саломатлик куни, деб эътироф этилган.
1948 йилдан буён, яъни 73 йилдирки, “Халқаро саломатлик куни” сифатида нишонлаб келинадиган мазкур сана Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий қилинган кун билан боғлиқ хотираларни ҳам қамраб олади.
Маълумки, ушбу ташкилот ер юзида соғлиқни сақлаш борасидаги энг долзарб муаммоларни аниқлаб, саралаб олади. Сўнг чуқур таҳлил асосида мавжуд камчиликлар муҳокама қилинади. Масалан, 2013 йилнинг худди шу санасида “Халқаро саломатлик куни” гипертония, яъни қон босими кўтарилишига бағишланган.
Таъкидлаш жоиз, ер юзида COVID-19 касаллиги пайдо бўлиши билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги заиф жиҳатлар яққол сезилиб қолди. Эпидемиянинг кенг тарқалиши инсоният учун тарихий даврга айланди.
Ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида саломатликни қандай асраш мумкин?
Биринчидан, ўз-ўзини ҳимоялашда қоидаларга риоя этган ҳолда уйдан чиқиш, иккинчидан ўзингиз истамаган ҳолда кам ҳаракат бўлиб қолганингиз сабабли албатта бадантарбия билан шуғулланиш лозим. Учинчидан, углеводлар (хамирли таомлар)ни кундалик таомномадан камайтириб, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш зарур.
Зеро, ҳар бир инсон саломатлиги учун ўзи жавобгар!
Беҳрўз Худойбердиев, ЎзА