5,7 миллиард сўмлик тендер Рақобат қўмитаси назоратига тушди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Бир манзил, умумий ўтмиш ва миллиардлик тендер» номли танқидий мақоладан сўнг Рақобат қўмитаси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Маълум бўлишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази томонидан 2026 йил 4 август куни 475 тўплам сейсмик датчик харид қилиш учун бошланғич қиймати 5,7 миллиард сўм бўлган тендер ташкил этилган.
Ўрганиш жараёнида буюртмачи — Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ҳамда «Drilltechpro» ва «Edulab» МЧЖлар ҳаракатларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилган бўлиши, яъни савдоларда рақобатни чеклаши ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аломатлари аниқланган.
Шу муносабат билан мазкур ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Рақобат қўмитаси ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.
Н.Раҳмонова, ЎзА