46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Натижа ва кўрсаткичлар кутганимиздек бўлдими?
Ўтаётган йилнинг ортда қолган кунлари сизу бизни, дунё шахмат ишқибозларини Самарқандда ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ва унинг теграсидаги халқаро аҳамиятга эга тадбирларга тобора яқинлаштирмоқда.
Хўш, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва тегишли ташкилотлар томонидан мазкур оламшумул мусобақа, унинг доирасидаги тадбирларга қандай тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда?
46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси, 3-Бутунжаҳон шахмат паралимпиадаси, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Конгресс йиғилиши, “FIDE Excellence Awards” тадбирларида иштирок этиш учун дунёнинг нечта давлатидан қанча шахмат жамоалари, делегация аъзолари Самарқандга келади?
Мусобақа доирасида ўтадиган Халқаро шахмат федерацияси президентлиги учун сайловларда кимлар FIDE президентлиги учун даъвогарлик қилади?
Вақтинча Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президентлигидан истеъфо берган Аркадий Дваркович нега президентлик сайловларида иштирок этмайдиган бўлди?
Ўзбекистон FIDE президентлиги номзодлари орасида кимни қўллаб-қувватлайди?
Яқинда Майамида ўтказилган АҚШ ва Ўзбекистон шахмат терма жамоаларининг ўзаро учрашувидаги натижа ва кўрсаткичлар биз кутганимиздек бўлдими?
Нодирбек Абдусатторовнинг “Tata Steel Masters” ва “Prague Masters” турнирларида ғолибликни қўлга киритгани, Жавоҳир Синдоровнинг олти ойлик даврда нуфузли турнир ва чемпионатларда қатнашгани ва бошқа шахматчиларимизнинг ҳам халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келаётгани 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасидаги натижаларимизга қай даражада таъсир кўрсатади?
Амалдаги Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ҳамда 2025 йилги Жаҳон кубоги соҳиби, ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров ўртасида Жаҳон шахмат тожи учун “жанг” манзили этиб Швейцариянинг Женева шаҳри танлангани қайси шахматчига ижобий қувват бағишлайди?
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мусобақаларини бошқариб боришда қанча ҳакам иштирок этади? Уларнинг неча нафари ўзбекистонлик мутахассислар?
Дарҳақиқат, 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси яқинлашгани сайин унинг теграсида турли гап-сўзлар кўпайиши, ишқибозлар фикр-хаёлини бир қатор саволлар чулғаб олиши бор гап.
Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерацияси етакчи мутахассиси Бахтиёр Жумаев билан суҳбатлашдик.
Батафсил мазкур видео ҳаволада.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5Gvx_DR0dRo?si=KWvAbAuG-W_vwlId" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Т.Рўзиев,
Н.Абдувоитов (видео)
ЎзА