4,3 миллиард сўмлик қинғирлик фош этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан “Чуқурсой техник-идора” ҳамда “Тошкент-товар” божхона пости билан ҳамкорликда тадбиркорнинг хориждан ўз корхонаси номига олиб келган 4 та юк контейнери божхона назоратидан ўтказилди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, божхона кўриги давомида қиймати 4 миллиард 303 миллион сўмлик 115 минг 654 дона кийим-кечак, 15,7 тинна гранула товари ҳамда металл жавонлар контейнерларга тегишли юк ҳужжатларида умуман қайд этилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, ҳужжатларда кўрсатилган “томчилатувчи лентани ишлаб чиқариш линияси” технологик асбоб-ускуналари ҳам муқаддам фойдаланишда бўлганлиги, ускуна қисмлари фойдаланишга яроқсиз ҳамда занглаганлиги маълум бўлди.
ЎзА