28 та туманда бирламчи тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича янги тизим синовдан ўтказилди
– Доим айтаман, бирламчи бўғин қанча яхши ишласа, халқимиз шунча соғлом бўлади, – деди Президентимиз.
Шу мақсадда 28 та туманда бирламчи тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича янги тизим синовдан ўтказилди. Ушбу туманларда 7 миллион аҳоли оилавий шифокорларга номма-ном бириктирилди, икки томоннинг вазифа ва мажбуриятлари ўзаро битимда белгиланди.
Янги лабораториялар ишга туширилиб, шифокор ва ҳамширалар ўқитилди, “бемор маршрути” ишлаб чиқилди. Бу поликлиникаларга аҳоли ишончини оширди. Кафолатланган пакет доирасида амбулатор беморларга 69 турдаги дори воситаси бепул берилмоқда.
Бирламчи бўғинда самара берган ушбу модель келаси йилдан яна 100 та туманда йўлга қўйилади.
ЎзА