27 та саноат зонасида лойиҳалар жойлаштирилгани билан инфратузилма бормаган
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Қайси ҳоким “Инвесторим, лойиҳам бор, саноат зонаси учун ер керак” деса, инфратузилмаси билан ҳал қилиб берилмоқда. Лекин буджет ҳисобидан йўл, электр, сув олиб борилган 226 та саноат зонасидаги 213 гектарда лойиҳа бошланмагани танқид қилинди.
Шу билан бирга, 27 та саноат зонасида лойиҳалар жойлаштирилгани билан инфратузилма бормаган.
Ҳокимларга ауксионда ер сотувидан тушган пулдан тадбиркорлик инфратузилмасига сарфлашга рухсат берилган. Мутасаддиларга ушбу маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда коммуникация олиб бориладиган саноат зоналари рўйхатини шакллантириш ва ишни бошлаш топширилди.
Вилоят ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари олдига инфратузилма борган саноат зоналаридаги бўш ерларга жойлашадиган лойиҳалар портфельини шакллантириш вазифаси қўйилди.
ЎзА