238 минг дона психотроп таблетка ушланди...
“Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали мамлакатимиз ҳудудидан ўтаётган юк поезди таркибидаги вагонда йирик миқдордаги психотроп таблетка борлиги аниқланди.
“Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали мамлакатимиз ҳудудидан ўтаётган юк поезди таркибидаги вагонда йирик миқдордаги психотроп таблетка борлиги аниқланди.
Мазкур юк поезди “Қудуқли” темир йўл бекатига кириб келганида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси, ўз хавфсизлик гуруҳи ва “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари ҳамкорлигида юртимиз ҳудудидан ўтаётган юк вагонлари божхона кўригидан ўтказилди. Натижада вагонлардан бирида 11 минг 900 қути 238 минг дона “Сонлайф-Зопиклон 7,5 мг” номли психотроп таблеткани олиб ўтишга уринилгани фош этилди.
– Барча давлатларда ҳам чегара орқали ҳаракатланишнинг тартиб-қоидалари бор, – дейди вилоят божхона бошқармаси масъул ходими, божхона катта лейтенанти Шохрўз Ўралов. – Унга қатъий риоя этиш қонун билан мустаҳкамланган. Жумладан, мамлакатимиз ҳудудидан психотроп моддаларни транзит олиб ўтишга тегишли қарор билан белгиланган махсус рухсатнома асосида рухсат берилади. Шунга мувофиқ ҳужжатсиз психотроп таблеткалар тўхтатиб қолинди.
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича божхона текширувлари олиб борилмоқда.