21-тўплам Европа Иттифоқининг охирги санкцияси бўлиши мумкин
“Financial Times” расмийларга таяниб хабар беришича, Европа Иттифоқининг Россияга қарши 21-санкция тўплами охиргиси бўлиши мумкин.
– Бундай ёндашув энди иш бермаслиги аниқ, – деган манбалардан бири.
Газета ёзишича, ЕИ мамлакатлар ўртасидаги музокара давомида келишмовчилик юзага келгани боис, чеклов чораларининг асосий тўпламидан воз кечиши мумкин. Яқинда дипломатлар Грециянинг Россия суюқ табиий газини учинчи мамлакатларга ташишни тақиқлашга қаршилиги туфайли узоқ вақт давомида санкция бўйича келиша олмади.
Қўшимча қилинишича, Брюссель энди бу масалага янгича ёндашмоқчи.
ЕИ Кенгаши пайшанба куни Россия энергетика, молия ва мудофаа соҳаларига чекловни ўз ичига олган 21-чеклов тўпламини маъқуллади. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар учун санкция рўйхатини кенгайтиради. Қолаверса, Европа компанияларига Россия суюқ газини учинчи мамлакатларга ташишга рухсат берувчи муваққат имтиёзни сақлаб қолди. Тузилма ҳар йили кўриб чиқиладиган ва узайтириладиган бу чорани юмшатиши ёки бекор қилиши мумкин.
Ўз навбатида, Россия бир неча йил олдин бошланган ва кучайиб бораётган санкция босимини енгиб ўтишини ҳар доим таъкидлаб келади. Расмийлар дўст бўлмаган давлатлар бу сиёсатнинг муваффақиятсизлигини тан олишга журъат эта олмаслигини таъкидлаган.
Хусусан, Москва Ғарб Россия қувват ресурсларини сотиб олишдан бош тортиб, жиддий хатога йўл қўйганини иддао қилади.
– Бу Ғарбни янада юқори нархга қарам қилади, – дейилган хабарда. Зеро, харид давом этади, фақат энди воситачи орқали.
С.Раҳимов, ЎзА