2022 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига кўра, 2022 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
а)барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 3 январь – душанба, 22 март – сешанба, 23 март – чоршанба, 11 июль – душанба, 2 сентябрь – жума;
б)олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь – сешанба, 4 май – чоршанба, 5 май – пайшанба, 12 июль – сешанба, 3 сентябрь – шанба, 31 декабрь – шанба.
2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда бўлади:
8 январь – шанба кунидан 4 январь – сешанба кунига;
7 май – шанба кунидан 4 май – чоршанба кунига;
14 май – шанба кунидан 5 май – пайшанба кунига;
16 июль – шанба кунидан 12 июль – сешанба кунига.
2022 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони ҳамда 2021 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги фармонлари ўз кучини йўқотади.
ЎзА