2 гектар ерни 490 минг долларга сотмоқчи бўлишди
Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. шахс Самарқанд туманида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро билан тил бириктириб, унинг турмуш ўртоғига иссиқхона ташкил қилиш учун ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини харидорга 490 минг АҚШ долларигасотишини ва мансабдор танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 й.т. шахс 50 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур икки фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Унутманг, ер участкаларини ажратиш ва сотиш фақатгина “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали шаффоф ва қонуний тарзда амалга оширилади.
Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.