Ҳар йили 19 декабрь бутун дунёда Халқаро муҳтожларга ёрдам бериш куни сифатида нишонланади. Ушбу сана Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан жорий этилган бўлиб, бу куннинг асосий мақсади муҳтожлик муаммосига жаҳон ҳамжамияти эътиборини қаратиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва барқарор ривожланишга эришиш йўлларини тарғиб этади.

Халқаро экспертлар маълумотларига кўра, ХХ аср охирларида умумий аҳолининг қарийб тўртдан бир қисми, яъни 1,5 миллиардга яқин инсон камбағалликда яшашга мажбур бўлган. Бу кўрсаткич камбағалликнинг нақадар кенг кўламли ва жиддий муаммо эканини яққол намоён этади.

Айниқса, тадқиқот натижаларига кўра, 1999-2007 йиллар оралиғида қашшоқлик оқибатида 300 миллион киши ҳаётдан кўз юмган. Очлик, касалликлар, санитария шароитларининг ёмонлиги ва тиббий хизматларнинг етишмаслиги бу фожеали оқибатларнинг асосий сабабларидандир.  

Бугунги кунда кўплаб давлатларда камбағалликни қисқартириш бўйича ижтимоий ҳимоя дастурлари, бандликни таъминлаш лойиҳалари, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Халқаро ташкилотлар, нодавлат-нотижорат тузилмалар ва фуқаролик жамияти институтлари ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқда.

Халқаро муҳтожларга ёрдам бериш куни, инсоният олдидаги муҳим масъулиятни эслатувчи рамзий кундир. Камбағалликни бартараф этиш фақатгина ҳукумат эмас, балки бутун жамиятнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини талаб қилади.  

Дилдора Дўсматова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
19 декабрь – Халқаро муҳтожларга ёрдам бериш куни