14 ёшли шахматчиларимиз Сербияда жамоавий мусобақаларда совриндор бўлди
Сербияда рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати доирасида ҳар бир ёш тоифаси кесимида рапид йўналишида жамоавий беллашувлар ташкил этилди.
Эътиборли жиҳати, 14 ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Абдумажид Ботиралиев, Музаффаржон Абдурасулов, Ислом Ҳусанов, Азизжон Абдукаримовдан иборат шахматчиларимиз муносиб ўйин намойиш этди.
Истеъдодли ёш шахматчиларимиз 15 та мамлакатнинг жамоалари билан кечган баҳслар якунига кўра 3-ўринни эгаллади.
Т.Рўзиев, ЎзА