10 та давлат таэквондочилари Тошкентда жам бўлди
Пойтахтимизда таэквондо WТ бўйича 10 та давлатнинг турли ёш тоифалари вакиллари иштирокида "Tashkent Summer Camp-2026" номли ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.
Тошкентдаги "Универсал" спорт саройида ташкил этилаётган мазкур йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Швеция, Саудия Арабистони, БАА, Ўммон ва Қувайт терма жамоаларининг 600 нафардан зиёд ёш таэквондочилари иштирок этмоқда.
Жаҳон чемпионлари, Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тайёрлаган мураббийлар назоратидаги ушбу халқаро ўқув-машғулот йиғини 2 августга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА