Саноат салоҳияти юксалмоқда
Самарқанд вилоятидаги саноат корхоналари томонидан 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 15,9 фоиз кўп маҳсулот ишлаб чиқарилди ва ялпи ҳудудий маҳсулотда саноатнинг улуши 13,1 фоизни ташкил этди.
Самарқанд вилоятидаги саноат корхоналари томонидан 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 15,9 фоиз кўп маҳсулот ишлаб чиқарилди ва ялпи ҳудудий маҳсулотда саноатнинг улуши 13,1 фоизни ташкил этди.
Вилоятда ўтказилган матбуот анжуманида ана шу кўрсаткичлар ва уларга эришиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити, мақсадли давлат дастурларининг амалга оширилиши йирик саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
– 2014 йил вилоят саноат салоҳиятини ошириш дастурига асосан умумий қиймати 3 миллиард 748 миллионсўмлик 478 лойиҳа амалга оширилди, – дейди вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи Нажмиддин Сулаймонов. – Тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг 185 таси қурилиш, 124 таси озиқ-овқат, 78 таси енгил саноат, 35 таси кимё ва нефть-кимё саноати, 32 таси мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш соҳаларига оидлигини кўриш мумкин. Мазкур лойиҳалар учун 11,2 миллион АҚШ доллари миқдоридатўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтирилди. Биргина Самарқанд шаҳридаги “Прайм керамик”қўшма корхонасида керамик плиткалар ишлаб чиқариш учун 7 миллион, “Бофанда” масъулияти чекланган жамиятида трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш лойиҳаси учун 2,4 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Ушбу лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши натижасида жойларда 8 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Саноат маҳсулотларининг вилоят экспортидаги улуши 43,2 фоизни ташкил этди.
Вилоят саноатини ривожлантириш борасидаги ишлар жорий йилда ҳам изчил давом эттирилади. Йил давомида 611 миллиард 700 миллион сўмлик 396 лойиҳани амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.