Ўқувчиларга тушунчалар берилди
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида ватанпарварлик ойлиги доирасида “Ватанга хизмат – олий фазилат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида ватанпарварлик ойлиги доирасида “Ватанга хизмат – олий фазилат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тошкент шаҳар Сергели тумани прокуратураси, “Нуроний“ жамғармаси, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи вакиллари, тумандаги 300-давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби қошидаги “Жасорат” ватанпарвар тўгараги аъзолари, маънавият тарғиботчилари, профессор-ўқитувчилар, курсантлар, ўқувчи-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда иштирокчиларга Ёнғин хавфсизлиги институтининг профессор-ўқитувчилари ва курсантлари томонидан ёнғинларни бартараф этишда фойдаланиладиган аппаратларни ишлатиш тартиби, ёнғин ўчириш техникаларининг тактик-техник имкониятлари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Мазкур мосламалардан фойдаланиш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, “Жасорат” ватанпарвар тўгараги аъзолари тайёрлаб келган бадиий дастур тадбирга ўзгача файз киритди.
– Бу ерда ёнғин ўчириш техникалари, ёнғин ўчириш анжомлари ҳамда мард, жасур акаларимизнинг ҳарбий қўшиқни баралла айтиб, саф тортиб ўтишини томоша қилдик, – дейди Сергели тумани 300-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азизбек Юсупов – Ёнғин ўчириш воситаларини ўз қўлимиз билан ушлаб кўрдик. ёнғинларни бартараф этишда ишлатиладиган аппаратлардан фойдаланиш тартиблари хусусида етарли маълумотларга эга бўлдик.