Қўқонда янги университет ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди.
Университетининг асосий вазифаси республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда олий маълумотли мутахассислар тайёрлашдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига кўра университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Қарорга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари меҳнат бозори эҳтиёжи ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.