Зуҳриддин Қодиров жаҳон кубоги совриндори
Болгарияда ёшлар ўртасида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги старт олди. Сабля йўналишида ўтаётган мазкур мусобақада дунёнинг 19 дан ортиқ давлатидан келган спортчилар иштирок этмоқда.
Қувонарлиси, мусобақанинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Зуҳриддин Қодиров финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, яна бир қиличбозимиз Сардор Абдуқодиров жаҳон кубогининг энг яхши 16 нафар спортчиси қаторидан жой олди
Бугун, 4 февраль куни қизлар ўртасида яккалик баҳслари ўтказилади. Унда Ҳеррера Лара Луиза Фернанда , Наргиза Жаксибаева, Аякоз Жумамуротова, Гулистон Пердибаева ва Самира Шокирова бош соврин учун беллашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА