Зомин қозон патирининг сири нимада?
ФОТОРЕПОРТАЖ
Анъанавий ўзбек нонлари асосан тандирда ёпилади. Жиззах вилоятида эса қозонда патир тайёрлаш усули кенг тарқалган. Қозон патир оғир чўян қозон тубида пиширилади.
Жараён аввалида, ноннинг марказий қисми турли хилдаги чиройли нақшлар билан безатилади. Ушбу патирни маҳоратли аёллар ўз қўли билан, ҳеч қандай воситасиз тайёрлайди.
[gallery-9798]
Ўриклисой қишлоғидаги Шайзақовлар хонадонида бўлиб, хонадон бекаси Руқия опанинг машҳур Зомин қозон патирини тайёрлаш жараёни билан танишдик:
– Қозон патир тайёрлаш унчалик узоқ вақтни талаб этмайди, - дейди Руқия Шайзақова. – Қозон патирни асосан, янчилган сув тегирмон унидан тайёрлаймиз. Боиси, сув тегирмонда янчилган уннинг таъми жуда ҳам мазали бўлади.
Зомин табиатини кўриш учун узоқ-яқиндан келган сайёҳлар албатта, Зомин қозон патирига буюртма беради. Мавсумда бир кунда новвой 50-60 донагача қозон патир сотиши мумкин.
Қозон патир – юмшоқ мағзли ва усти қарс-қурс иссиқ нон. Бундай нон янги қаймоқ ва чой билан нонушта учун айни муддао.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА