Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси делегацияси Бангкок шаҳридаги минтақавий йиғилишда иштирок этмоқда
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси делегацияси Бангкок (Таиланд) шаҳрида бўлиб ўтаётган, Марказий ва Шимолий Осиё мамлакатларнинг Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг ҳисоботига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

26 ноябрда ўз ишини бошлаган конференциянинг биринчи иш кунида 10 га яқин мамлакат вакиллари маъруза билан чиқиш қилди. Минтақавий йиғилишда гендер тенглик бўйича концептуал масалалар, инклюзив ривожланиш, умумий фаровонлик, ижтимоий ривожланиш ва ижтимоий хизмат йўналишлари бўйича маъруза ва музокаралар бўлиб ўтди.
Ушбу халқаро диалогда сўз олган Ўзбекистон делегацияси раҳбари Г.Маъруфова мамлакатимизда аёлларнинг ижтимоий ҳимояси борасидаги кескин ислоҳотлар, хотин-қизларнинг ижтимоий иқтисодий имкониятлари асослари, уларнинг ҳуқуқларининг таъминланиши борасида нутқ сўзлади.
Тингловчи мамлакатлар юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ўзгаришларни эътироф этган ҳолда, ушбу маърузанинг амалий аҳамиятини юқори баҳолади.
Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу халқаро мулоқот майдони 26 – 30 ноябрь кунлари давомида бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси вакилларининг иштироки давом этмоқда.