“Заковат”да Навоий даҳосига эҳтиром кўрсатилди
Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат қилаётган энг билимдон, зукко ёш ходимлар ўртасида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда жамоалар буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби Навоий ҳаёти ва ижоди, асарлари, миллий қадриятлар ва тарихий шахсларга оид саволларга атрофлича жавоб берди.

Жамоа бўлиб ишлаш кўникмалари, тезкор фикрлаши ва билим даражасини намойиш этди.

Беллашув якунида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари жамоасига насиб этди. Мудофаа вазирлигининг Жанубий оператив қўмондонлиги ёш ҳарбий хизматчилари учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА