"ЮНУСОТА" МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Юнусобод туманининг "Юнусота" маҳалласида аҳоли учун қулайлик яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва ҳудудда тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа йўлга қўйилмоқда.
Мазкур ташаббус Юнусобод тумани ҳокимлиги Юнусота маҳалла фуқоролар йиғини тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бадлигини таминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Ж.Саидахмедов саъй-ҳаракати билан Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида барпо этилаётган савдо мажмуасида асосий маҳсулотлар аҳоли учун қулай ва ҳамёнбоп нархларда тақдим этилиши режалаштирилган. Энг муҳими, мажмуа ишга тушиши билан 10 нафарга яқин маҳаллий ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланади.
Ҳамроз Баёнов
ЎзА