Юксалиш ватанпарварликдан бошланур
Тадбирда Миллий гвардия ҳарбий қисм бошлиғи ўринбосари Умид Ҳасанов институт ректори Ўктам Умурзақовга ўз миннатдорлигини билдириб, "Ташаккурнома" тақдим этди.
Президентимизнинг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси юзасидан тадбирлар давом этмоқда.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўтказилган тадбир "Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати" деб номланди. Институт ҳовлисида ташкил этилган Ўзбекистон Қуролли Кучлари техникаларидан иборат кўргазма ҳамда ҳарбийларнинг жанговар тайёргарлик машқлари намойиши талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
– Махсус мотоциклчилар ва отлиқ аскарларнинг зотдор, жанговар отлар устида савлат тўкиб туриши кимни қувонтирмайди, фахрлантирмайди, дейсиз.Талабалар ўзларида фахр-ифтихор туйғуларини туйгани уларнинг юз-кўзларида балқиб турарди, – дейди институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов.
Тадбирда Миллий гвардия ҳарбий қисм бошлиғи ўринбосари Умид Ҳасанов институт ректори Ўктам Умурзақовга ўз миннатдорлигини билдириб, "Ташаккурнома" тақдим этди.