Ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ғолиблари аниқланди
Шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ёшлар ойлиги доирасида барча ҳудудларда “Ташаббуслар марафони” тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Ушбу муросасиз билимлар беллашувида ҳудудлардан ташриф буюрган 17 та жамоа иштирок этди. Қизғин баҳслар якунига кўра энг кучли жамоалар шоҳсупадан жой олди.
Шунга кўра, 1-ўрин Сурхондарё вилояти ИИБ жамоасига, 2-ўрин Навоий вилояти ИИБ жамоасига ҳамда 3-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ жамоасига насиб қилди.

Ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА