Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионлиги учун курашни давом эттирмоқда
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да бокс бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида вакилларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мазкур мусобақанинг навбатдаги кунида мамлакатимизнинг 10 нафар вакили рингга кўтарилди ва улардан 9 нафари ўз жангларини муваффақиятли ўтказди.
Жумладан, ўз вазн тоифаларида Сардор Омонбоев, Азизбек Эгамберганов, Самандар Жўрабоев, Иброҳим Мирзакаримов, Абдулбосит Юрсунбоев, Рушен Сайдуллаев, Баҳодир Холиқулов, Абдувоҳид Абдумажидов ва Маруфжон Тошпўлатов каби чарм қўлқоп усталаримиз навбатдаги босқичга чиқди.

Осиё чемпионатининг 6 май кунги дастуридан ўрин олган баҳсларда қуйидаги 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:

Жуфтликлар билан танишинг:
-33 кг: Шамшод Комилов - Ариет Урбаев (Қирғизистон)
-35 кг: Достон Комилов - Жаксилик Ермекули (Қозоғистон)
-37 кг: Фаёзбек Норалиев - Муҳаммад Кадиров (Тожикистон)
-40 кг: Жасурбек Хайруллаев - Али Салем (Иордания)
-43 кг: Адизбек Илҳомбеков - Удам Энкибат (Мўгулистон)
-46 кг: Мансур Абдуҳамитов - Акам Фатхи (Эрон)
-49 кг: Сардор Омонбоев - Сеунгю Канг (Жанубий Корея)
-52 кг: Жавоҳир Неъматжонов - Али Абдели (Қозоғистон)
-55 кг: Бобурмирзо Муродов - Куан-Юн Чен (Хитой Тайпейи)
-58 кг: Абдуллоҳ Каримжонов - Номтоибаяр Ганбаяр (Мўғулистон)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА