Йўл қоидаси умр фойдаси
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда йўл ҳаракати қоидалари ва уларга амал қилиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ҳарбий хизматчилар иштирок этган тадбирда «Йўл қоидаси умр фойдаси», «Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик», «Спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомобиль бошқарган фуқароларга нисбатан чора қўллаш», «Спиртли ичимлик истеъмол қилган холда автомашина бошқариб йўл транспорт ҳодисасини содир этган фуқаро жавобгарлиги», «Ҳужжатларсиз автомашинани бошқариш» ва «Ҳарбий автомашиналар шаҳар йўлларида ҳаракатланиш тартиби, уларга қўйилган талаблар» мавзусида маърузалар тингланди.

Булоқбоши тумани ЙҲХ гуруҳи катта инспектори сардор Илёсбек Раимбердиев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Aндижон гарнизони ҳарбий автомобиль назорати нозири кичик сержант Зокир Тошбоев иштирок этган тадбирда юл ҳаракати қоидалари мамлакатимиз ҳудудидаги йўлларда ҳаракатланишнинг ягона тартибини белгилаши таъкидланди.

Ушбу қоидалар Ўзбекистон ҳудудидаги барча юл ҳаракати қатнашчиларига тегишли. Қоидаларга юл ҳаракати мумкин бўлган жойларда, аҳоли яшайдиган ва яшамайдиган ерларда, ҳар хил йўлларда, юл йўқ жойларда, корхона, муассаса, ташкилот ҳудудларида ва бошқа ерларда бир хилда амал қилиши тушунтирилди.
ЎзА