Ёшлар адабиётимиз эртаси
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2019 йилда амалга оширилган ҳамда жорий йилда режалаштирилган вазифалар, ижодкор ёшларнинг таклифларини тинглаш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2019 йилда амалга оширилган ҳамда жорий йилда режалаштирилган вазифалар, ижодкор ёшларнинг таклифларини тинглаш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Ёзувчи ва шоирлар, профессор-ўқитувчилар, ёш ижодкорлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Саййид ва бошқалар иқтидорли йигит-қизларни ҳар томонлама рағбатлантириш, жамиятдаги мавжуд масалалар юзасидан уларнинг таклифларини тинглаш ва ўринли мулоҳазаларига кўмаклашиш борасида самарали ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди.
Айниқса, жойларда истеъдодли ёшларни излаб топиш ва уларни рағбатлантириш, ижодкор ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Учрашувда уюшма раиси ва ўринбосарларининг ижодкор ёшларга, уларнинг ижодий изланишларига қаратилаётган эътибор борасидаги фикрлари тингланди. Жумладан, ўтган йилда уюшмада “Биринчи китобим” лойиҳасида 22 ёш ижодкорнинг китоби 10 минг нусхадан нашр этилган. 2019-2020 ўқув йилида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча ижод мактаблари, вилоят халқ таълими тизимидаги ахборот-ресурс марказлари, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига минглаб китоблар совға сифатида топширилди. Шунингдек, ёш ижодкорларнинг Зомин семинари кўтаринки руҳда ўтказилгани алоҳида қайд этилди.

Қайд этилганидек, ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлими қошида “Онажоним шеърият” тўгараги қаторида “Дилкўприк”, “Умид”, “Нигоҳ” ва бошқа назм, наср, драматургия, киносценарий, болалар адабиёти, таржима, адабий-танқидчилик тўгаракларида маҳорат дарсларини олиб бориши учун устоз ижодкорлар жалб қилиниб, улар мунтазам маош билан таъминланган.
Тадбирда ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди. Уларнинг фикри устоз ижодкорлар томонидан эътибор билан тингланди ҳамда фаол ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.