Яқин Шарқ энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 50 миллиард доллар керак
“Rystad Energy” консалтинг фирмаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Форс кўрфазидаги шикастланган нефть ва газ иншоотларини таъмирлаш қиймати 30-50 миллиард доллар атрофида бўлади.
Газни қайта ишлаш заводлари ва нефть-кимё мажмуаларига етказилган зарардан кейин Эрон энг кўп харажатни ўз зиммасига олади.
Ҳисоботда келтирилишича, Ислом Республикасининг эҳтимолий сарфи 19 миллиард долларга етиши мумкин. Ғарб ускуналари ва пудратчиларга кириш имкони йўқлиги сабабли, бу юртда таъмирлаш ишлари бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ вақт талаб этади.
Қатар ҳам Рас Лаффандаги жиддий шикастланган суюлтирилган табиий газ мажмуасини тиклаш учун жуда кўп маблағ тикишига тўғри келади.
С.Раҳимов, ЎзА