Япония тарихида илк бор аёлга адмирал унвони берилди
Япония Мудофаа вазирлиги мамлакат тарихида илк бор аёл кишига олий адмирал унвонини беришга қарор қилди, деб ёзди “ТАСС”.
Ушбу унвон берилган 57 ёшли Нацуэ Кондо илгари вице-адмирал бўлиб, каттагина денгиз қўмондонлик ходимларини тайёрлаш мактабини бошқарган.
Вазирлик маълум қилишича, Кондо энди Япония қирғоқ мудофаа кучларига қўмондонлик қилади. Дарвоқе, мамлакат қуруқлик ва ҳаво кучларида аёллар ҳеч қачон энг юқори – генерал унвонини олмаган.
Айни пайт Япония Мудофаа вазирлиги Қуролли кучларда қўмондонлик лавозимларида аёллар сонини кўпайтириш дастурини амалга оширмоқда. 2025 йилга келиб, хотин-қизлар майордан бошлаб юқори даражадаги зобит ва генералларнинг камида 5 фоизини ташкил этиши кўзланган.
Б.Худойбердиев,
ЎзА