Янгибозор тумани аҳолисининг мурожаатлари тингланди
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг Янгибозор туманида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди. Муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, айрим ечими муайян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.

– Кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватида истиқомат қиламан, – дейди Дармонжон Нажимова. – Тиззаларимда емирилишлар борлиги сабабли жуда қийналаман. Муаммоларни Жўрабек Раҳимовага тушунтирдим. Менга тиббий ёрдам кўрсатиш ва санаторийда дам олишим учун тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди. Бундан миннатдорман. Бу ерда мендан бошқа фуқароларнинг ҳам муаммолари ечилмоқда.


Сайёр қабуллар жамиятда ижтимоий кайфиятнинг яхшиланишига ва давлатга бўлган ишончнинг ортишига хизмат қилади.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири