Муносабат

Бугунги кунда Марказий Осиё тарихида янги саҳифа очилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чуқур таҳлил ва стратегик қарашларга асосланган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида таъкидланганидек, минтақамизда узоқ йиллар давомида илк бор биргаликда олдинга қараб бориш учун мустаҳкам пойдевор яратаётган ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурмат муҳити шаклланмоқда. Бу жараён, шубҳасиз, биргаликда тараққиёт сари интилишни ифодалайди ва тарихий аҳамиятга эга.

Бу дадил қадамлар нафақат сиёсий ёки иқтисодий ҳамкорликни, балки маънавий уйғунлик ва умумий қадриятларга таянган жипслашувни ҳам англатади. Чунки халқларимизни бирлаштираётган асосий куч – умумий тарих, умумий маданият ва умумий маънавий илдизлардир.

Минтақадаги барқарорлик ва ишонч муҳити, аввало, халқларимиз ўртасидаги маънавий яқинлик туфайли қарор топмоқда.

Бугун Марказий Осиё давлатлари диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро ҳурматни давлат сиёсати даражасига кўтарган. Бу эса минтақада тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминловчи асосий омиллардан биридир.

Мақолада таъкидланганидек, Янги Марказий Осиё тинчлик, барқарор тараққиёт ва яратувчан шериклик йўлини танламоқда. Рамзий маънода айтганда, девор эмас, кўприк барпо этилмоқда. Бу ғоя нафақат иқтисодий ёки сиёсий, балки маънавий-маърифий мазмунда ҳам катта аҳамият касб этади.

Аслида дин инсонларни эзгуликка, ҳамжиҳатликка, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка чорлайди. Демак, диний соҳа вакиллари бу жараёнда халқларни яқинлаштирувчи, тинчлик-осойишталик ва дўстликни мустаҳкамловчи маънавий кўприк вазифасини бажаришлари зарур. Зеро, минтақадаги умумий осойишталик, радикализм ва бузғунчи ғояларга қарши курашда дин арбоблари, уламолар ва соҳа мутахассисларининг масъулияти беқиёс.

Шунга асосан, Янги Ўзбекистонда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва диний таълим муассасалари қўшни давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар онгида бағрикенглик ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, бузғунчи ғояларга қарши курашиш йўналишидаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқмоқда.

Шу маънода, Марказий Осиё давлатларининг ушбу соҳадаги тажриба алмашиш амалиётини янада кенгайтириш — минтақавий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга хизмат қилади.

Президентимизнинг мақоласида таъкидланганидек, Марказий Осиё дунёнинг энг ёш минтақаларидан бири бўлиб, аҳолисининг ўртача ёши атиги 29 ёшни ташкил этади. Бу — улкан демографик салоҳият. Эндиги асосий вазифа — ёш авлодни илмли, маърифатли, ватанпарвар қилиб тарбиялаш, улар қалбида бағрикенглик ва инсонийлик руҳини мустаҳкамлашдир.

Бу жараёнда, шубҳасиз, диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни беқиёс. Улар ёшларни бузғунчи ғоялардан асраш, улар қалбида эзгулик ва инсонийлик фазилатларини қарор топтиришда масъул ҳисобланадилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун минтақадаги барча мамлакатлар тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлида бир мақсад атрофида жипслашмоқда. Бу жараённинг марказида ишонч, ҳамжиҳатлик ва умумий маънавий юксалиш тамойиллари турибди.

Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг мазкур мақоласи нафақат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги устувор йўналишларни белгилаб берувчи стратегик дастур, балки Марказий Осиё халқларининг маънавий бирдамлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим идеологик манба сифатида ҳам катта аҳамият касб этади. Унда илгари сурилган ғояларнинг изчил амалга оширилиши, шубҳасиз, минтақада барқарор тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва умумий фаровонликни таъминлашга хизмат қилади. Зеро, Янги Марказий Осиёнинг муштарак мақсадлари айнан шуни ифода этади.

Содиқ ТОШБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Марказий Осиё: девор эмас, кўприк барпо этилмоқда