Янги корхона ишга тушди
Жиззах вилоятининг Арнасой туманида қоп ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона фаолияти йўлга қўйилди.
Корхонада ҳозирги кунда 10 нафар ишчи доимий иш ўрнига эга бўлиб, маҳсулотлар нафақат ички бозор, балки экспорт йўналиши учун ҳам мўлжалланган. Яқин кунлар ичида корхона фаолияти кенгайтирилиб, иш ўринлари сони 50 тага етказилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида зарур хомашё ва замонавий асбоб-ускуналар Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган. Уларнинг умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг.
Бугунги кунда корхонада 6 турдаги турли ўлчамдаги қоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлса, қисқа футсатларда, улар 19 турни ташкил етади. Қуввати бўйича ишлаб чиқариш линияси бир кунда 100 минг дона турли ҳажмдаги қоп тайёрлаш имкониятига эга.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ф. Ортиқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан жойларга чиқиб танишмоқда. Бу ташрифлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилаётир.
Мазкур корхона ишга туширилиши маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортбоп товарлар улушини кенгайтиришга хизмат қилади.
А. Қаюмов, ЎзА мухбири