«Vestel Textil»да ишлаб чиқариш қуввати кенгайтирилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» кичик саноат зонасида фаолият юритаётган «Vestel Textil» масъулияти чекланган жамияти болалар учун костюм-шим ишлаб чиқаришга ихтисослашган.'
[gallery-30373]
Корхона тўлиқ қувват билан ишлаганда йилига 90 минг дона, қиймати 18 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга. Тайёр маҳсулотлар Марказий Осиё давлатларига, жумладан, Тожикистонга экспорт қилинмоқда. Жорий йил якунига қадар 100 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Айни пайтда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва маҳсулотлар сифатини юксалтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА