Вазир дунёнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
Вашингтон шаҳрида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов дунёнинг етакчи технологик компанияларидан бири — Ericsson компаниясининг Ҳукумат билан алоқалар ва сиёсатни илгари суриш бўйича вице-президенти Жеффри Марк Ҳук билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг полосали интернет қамровини кенгайтириш, янги авлод технологияларини жорий этиш ҳамда тармоқларни модернизация қилиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар “ақлли шаҳарлар”ни ривожлантириш, сунъий интеллект асосида тармоқ бошқаруви каби замонавий йўналишлар юзасидан фикр алмашди. Бу ташаббуслар Ўзбекистоннинг рақамли ва инновацион тараққиёт йўлидаги мақсадлари билан уйғун экани қайд этилди.
Н.Раҳмонова,
ЎзА