Вазифалар белгилаб олинди
Тошкент вилоятида 2014 йил бандлик дастури асосида 87 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 34 мингдан зиёд битирувчиси иш билан таъминланди.
Тошкент вилоятида 2014 йил бандлик дастури асосида 87 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 34 мингдан зиёд битирувчиси иш билан таъминланди.Тошкент вилояти фаолларининг 2014 йил якунлари ва 2015 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилишида шу ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими А.Усмонов бошқарган йиғилишда асосий эътибор Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилди.
Ҳисобот даврида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, саноат соҳасини модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, мақсадли дастурлар ижроси, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
Қайд этилганидек, 2014 йили вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати 7,5 фоизни ташкил этди. Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,6, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6,8, капитал қурилиш 16,8, чакана савдо айланмаси 14 фоизга ўсди.
Зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида ўн бешта шундай корхонанинг ўнтаси 4,8 миллиард сўм фойда кўрди. Улар томонидан 19,9 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, инвестиция, хусусан, хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида сезиларли ютуқларга эришилди. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари доирасида 3,6 триллион сўмлик инвестициялар киритилди. Натижада барча капитал қўйилмаларнинг 14 фоизга яқинини хорижий инвестициялар ташкил этди.
Вилоятда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратиш, уларнинг статистика ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиш механизмини соддалаштириш, хусусий тадбиркорлар учун хомашё ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳам бир қатор ишлар бажарилди. Натижада ялпи ҳудудий маҳсулотни шакллантиришда ушбу секторнинг улуши 56,2 фоизга ўсди.
Йиғилишда айрим соҳаларда мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётгани танқид қилинди. Йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Тошкент вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.Ибрагимов сўзга чиқди.