Ватан ҳимояси йўлидаги фидойилик унутилмайди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманидаги 12-умумтаълим мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан марҳум чегарачи қаҳрамон, майор Шокиржон Йигиталиев хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, масъуллар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари вакиллари иштирок этдилар.
[gallery-29291]
Сўзга чиққанлар Шокиржон Йигиталиевнинг ҳаёти ва хизмат йўли ҳақида тўхталиб, у мактабни аъло баҳолар билан тамомлагани, кейинчалик ҳарбий соҳада таҳсил олиб, Ватан ҳимояси йўлида фидокорона хизмат қилганини таъкидлади.
Ш. Йигиталиев 2021 йил 25 сентябрь куни юртимиз сарҳадларини қўриқлаш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
Тадбирда унинг жасорати ва Ватанга садоқати барча иштирокчилар томонидан чуқур эҳтиром билан хотирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган (сурат)фотомухбири, ЎзА