Уйчи туманида пилла парваришига киришилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи туманида жорий мавсумда пилла етиштириш учун 145 та фермер хўжалиги ҳамда 460 касаначига 3970 қути ипак қурти тарқатилди.

Тумандаги “Уйчи миришкор қаноти” ММТП ҳудудида жойлашган “Олакўприк саховати” фермер хўжалиги дала шийпонида 4 қути ипак қурти боқилмоқда. Айни пайтда ипак қуртини озиқлантиришга эътибор кучайган. Бунда сийраклатиб боқиш, хона ҳароратини белгиланган меъёрда ушлаб туриш, қўшимча сўкичаклар тайёрлаб бориш муҳим ҳисобланади.


Таъкидлаш керак, туманда жорий йил 238 тонна пилла етиштирилиши режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА