Усанов Абдулхаким Эшанқуловичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Чангли ҳавони тозалаш самарасини ошириш мақсадида пахтани тозалаш агрегати УХК-нинг аспирация тизимини такомиллаштириш” мавзусида
Усанов Абдулхаким Эшанқуловичнинг 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари) ихтисослиги бўйича “Чангли ҳавони тозалаш самарасини ошириш мақсадида пахтани тозалаш агрегати УХК-нинг аспирация тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ҳимояси, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ҳузуридаги PhD.03./2025.27.12.Т.14.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 23 май куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 190100, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Ислом Каримов кўчаси, 288А-уй.
Тел.: (+76) 221-87-20; факс: (71) 260–38–60
e–mail: info@tdmau.uz