Уруғчилик соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда
Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Бунёд Мамараҳимов Хитой Халқ Республикаси Шинжон қишлоқ хўжалиги академиясининг пахтачилик илмий тадқиқот институти олимлари делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида меҳмонларга уруғчилик марказининг фаолияти ва амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Б.Мамараҳимов жорий йилда Хитой билан амалга оширилаётган маҳаллий ғўза навлари ҳамда кўсак қуртига чидамлиликни таъминловчи Bt гени мавжуд хорижий ғўза навларининг уруғчилигини ташкил этиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.


Хитойлик олимлар келгусида ўзаро ҳамкорлик асосида уруғчилик корхонасини ташкил этиш таклифини билдирди. Томонлар ҳамкорликнинг амалий натижалари ҳақида ўзаро мулоқот қилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА