Урганчда хавфли дорилар фош этилди
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ушбу туманда яшовчи фуқаронинг уйи ва ёрдамчи хўжаликларида қиймати салкам 600 миллион сўмлик 90 турдаги жами 11 минг 795 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари кейинчалик сотиш мақсадида ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу дори воситалари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори талабларига зид равишда, сақлаш талабларига жавоб бермайдиган шароитларда сақлаб келинган.

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА